Александр Волкановски ҳамда Макс Холлоуэй жанги тўлиқ давом этди

  • 3 июль, 09:21
  • 0
  • MMA

"UFC 276" турнирининг икикнчи марказий жанги ҳам якунланди. Унда ярим енгил вазн (65.8 кг) тоифаси чемпиони Александр Волкановски принципиал рақиби Макс Холлоуэйга қарши октагонга кўтарилди. Бу улар ўртасидаги учинчи тўқнашув бўлиб, икки бор Волкановски ғалаба қозонган эди.

Бу галги тўқнашув аввалгиларидан фарқ қилган ҳолда тўлиқ Волкановски устунлигида ўтди. 5-раунд давом этган жангда австралиялик атлет Холлоуэйни очколар ҳисобида мағлуб этиб, қайсидир маънода улар ўртасидаги гап-сўзларга барҳам берди. 

Шу тариқа Влолкановски яна бир бор чемпионлик титулини муносиб ҳимоя қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!