Александр Усик икки чемпионни жангга чорламоқда

Оғир вазнли украиналик Aлександр Усик британиялик чемпионлар - Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуага қарши рингга чиқишни истаётганини айтди.

"Мен ҳар иккисига қарши жанг қилмоқчиман. Бунинг учун ҳаракат қиламан. Уларнинг ўзаро жангими? Мен сўнгги вақтда, ким билан ким жанг қилиши ҳақида ўйламаяпман. Тахминлар йўқ”, - деган сўзларни келтирмоқда Sky Sports.

33 ёшли Усик профессионал рингда 17 жангда 17 ғалабага эришган (13 КО).

23 май куни украиналик боксчи Лондонда Дерек Чисора билан жанг ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар