Александр Поветкин ва Диллиан Уайтнинг янги жанг санаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, россиялик оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин 2 май куни британиялик Диллиан Уайт билан навбатдаги жангини ўтказиш керак эди. Лекин бутун дунёда авж олган коронавирус пандемияси туфайли, жанг қолдирилган ва ўз ўрнида янги сана ҳам маълум қилинди.

Энди ушбу боксчилар ўртасидаги қарама-қаршилик 4 июль куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)