Алекс Фергюсон давридаги яна бир футболчи МЮдан кетмоқчи

Фил Жонс қишки трансфер ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда инглиз нашрлари.

Таъкидланишича, англиялик футболчи хизматларига "Интер" ва "Бёрнли" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Интер" Жонсни қишда ижарага олиб, ёзда тўлақонли сотиб олишни режалаштирмоқда. "Бёрнли" эса ҳимоячининг трансфер ишларини қишда якунлаб қўймоқчи.

Футболчининг ўзи "нерадзуррилар" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди, инглиз клуби эса клуб раҳбариятидаги ўзгаришдан сўнг, ушбу трансфер масаласини кўриб чиқмоқчи.

Жонснинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади. Унинг трансфер нархи 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)