Австралияда Профессионал теннисчилар уюшмас – АТР томонидан ташкил этилган “Apia International Sydney – 2018” турнирида финалчилар номи аниқланди.

Соврин жамғармаси 468.910 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг ярим финалида россиялик Данил Медведев италиялик Фабио Фоньинига қарши кортга чиқди ва 2:6, 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 Австралиялик Алекс де Минаур  ушбу турнир кашфиёти бўлди. У франциялик  Бенуа Пэрни 4:6, 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди финалда Алекс ва Данил ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98