Альдо Сехудонинг чақирувига жавоб берди

Брзилиялик жангчи Жозе Альдо UFCнинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Генри Сехудонинг чақирувига жавоб берди.

"Мен барчани ураман ва UFCнинг енгил вазндаги чемпионига айланаман.

Март ёки май фарқи йўқ. Шунчаки, Генри шартнома имзолашини хоҳлайман. Мен диета қиламан ва нима керак бўлса, барчасини амалга ошираман.

Мораесга ютқазганим ҳақидами? У жанг қилишни хоҳламади. мухлислар норози бўлаверишди, мен эса фақат прессинг қилдим.

Билмайман ҳакамлар нима учун бундай қарорга келишди. Мен дунёдаги энг ҳалол эркакман. Шунинг учун, мағлуб бўлсам, Волкановскига ютқазганимдаги каби тан оламан, аммо Мораесга ютқазмаган эдим," - деди Альдо.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)