Аламзада Гвардиола бош хакамга: Сизга катта раҳмат!

Англия Премьер Лигасининг 12-турида "ливерпуль" ўз уйида "Манчестер Сити" (3:1) ни мағлуб этди.

Меҳмонлар бош мураббийи Пеп Гвардиола учрашувни бошқариб борган хакамларга муносабат билдирди.

Учрашув якунига етганидан кейин, испаниялик мутахассис хакамлар гуруҳининг ёнига келди ва уларнинг қўлини суқиб, шундай деди: "Сизга катта раҳмат".

Шу билан бирга, Гвардиола бироз бошини чайқади ва хакамлардан узоқлашаркан, ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғини юқорига кўтарди.

Эслатиб ўтамиз, муросасиз кечган марказий беллашувни Майкл Оливер бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб боришди.