Академик эшкак эшувчиларимиз Хитойдаги йиғинда қатнашишмоқда

Академик эшкак эшиш бўйича ёшлар терма жамоаси жорий йил олдинда кутиб турган халқаро мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу тайёгарлик доирасида жамоамизнинг 5 нафар вакили кеча Хитойнинг Янгчжоу шаҳрига йўл олишди.

Мазкур йиғин 10 майгача давом этиб, унда 4 нафар спортчи ва 1 мураббий иштирок этади. Хитой сафарига қуйидаги спортчиларимиз йўл олишган: Султонали Абдувалиев, Фазлиддин Каримов, Меҳрожбек Маматқулов, Собиржон Сафаралиев.

Таъкидлаш жоиз, академик эшкак бўйича катталар терма жамоаси айни пайтда Тошкент денгизида йиғин ўтказмоқда. Мазкур машғулотларга 27 нафар спортчи жалб қилинган.

Минбар

Барча блоглар