Ажойиб трансфер. Ўрунов “Спартак”дан тўғри Бундеслигага кетади!

Остон Ўрунов фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Кечадан ўзбекистонлик легионер Москвада “Спартак” жамоасида тиббий кўрикдан ўта бошлаган. Шу икки кун ичида кўрик тугаши билан ҳамюртимиз  ва “Спартак” ўртасида шартнома имзоланади.  

Россиянинг sportsdaily.ru, soccer.ru каби қатор нуфузли сайтлари тарқатаётган маълумотларга кўра, Остон Ўрунов “Спартак” билан шартнома имзолаши билан Бунеслиганинг номи сир тутилаётган клубига трансфер қилинади. Бу келишувнинг суммаси 5 миллион евро бўлади.

Бу трансферларнинг бошида Ўруновни Тошкентнинг “Локомотив”идан 200 минг евро эвазига  “Уфа”га олиб кетган Шамиль  Газизов турибди. Футболчимиз талаш бўлаётган айни вақтда бу мутахассис унга Европадан 5-6 миллионлик аниқ таклиф борлигини айтган эди. Демак, бу таклиф  унинг ўзини қўлида бўлган. Шамиль Газизовнинг кутилмаганда “Спартак”дан бош директор бўлиш таклифини олгани ва охир-оқибат уни қабул қилгани Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси трансферини бироз мураккаб схемада амалга оширилишига сабаб бўлгани ойдинлашмоқда.

OFbmhtC7S-o_1

Унга кўра, Шамиль Газизов Ўруновни ўзининг собиқ клубидан янги жамоасига трансфер қилиб, дарров учинчи клубга ўтказиб юборади. Бундан ҳар икки клуб фойда кўради. Одатда, бундай трансфер усули ФИФА томонидан таъқиқланган. Лекин коронавирус пандемияси туфайли Халқаро футбол федерацияси вақтинчалик қоида киритиб, унга биноан футболчи бир вақтда учта клубни алмаштиришига рухсат берилади.

“Спартак” Остон Ўрунов учун 2 миллион евро тўлаши айтилмоқда. Ҳамюртимизнинг маоши йилига 600 минг евро қилиб белгиланган. Немис клуби берадиган беш миллион евродан 20 фоизи келишув бўйича “Уфа”га тегади. Демак, бошқирдистонликлар Ўрунов трансферидан жами 3 миллион евро ишлаб олади. Бир миллион евро солиқ, агентлар комиссияси ва бошқа харажатларга кетади. “Спартак” эса 2 миллион сарфлаган футболчисини бир кунда 3 миллион еврога сотади.

1593031867_01_3

Остон Ўрунов трансферини таҳлил қилаётган мутахассислар яна бир вариантни илгари сурмоқда. Унга кўра, 19 ёшли ўзбек футболчининг истеъдоди ва салоҳиятига қаттиқ ишонаётган Шамиль Газизов уни “Спартак”да ўйнатиш орқали, нархини янада ошириб, келаси мавсум якунида янада қимматроқ нархга трансфер қилиши ҳам мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам “Спартак” моддий томондан ютади.  

Хуллас, ўзбек футболчисининг бундан кейинги фаоялити ҳам қизиқ ва кутилмаган воқеаларга бой бўладиган кўринади. Биз эса вазиятлар ривожини кузатиб борамиз.

Ўрунов янги жамоада тиббий кўрикдан ўтди

“Рубин” Ўрунов трансфери масаласида “катта қовун” туширди. Шамиль Газизов ғазабда!

Ўруновни “Манчестер Сити” футболчисига тенглаштиришди

Ўруновга эътибор ва унинг нархини ошишида Аҳмедов ва Шомуродовнинг ҳиссаси катта!

Россиялик машҳур футболчи Ўруновни мақтади

Ўруновга 6 миллион евролик таклиф бўлаётгани ростми? “Уфа” раҳбари жавоб берди

Вадим Евсеев Ўруновнинг "сири"ни очди

Шамиль Газизов: Ўрунов ҳали “Спартак”га ўтмади. Унда Европадан 6 миллион евролик таклиф бор

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirsulton Tojiyev
04/08/2020 11:33
Баварияга утсая
&
Liverpool fan
04/08/2020 10:28
Зор боларди
Бомагур иркчи Спартакда уйнамаса яхши боларди
&
04/08/2020 13:27
Бу иркчи деган клубда купчилик уйинчилари кавказдан, промес, алекс, робсон ва шунга ухшаган жуда куп кора танли уйинчилар булган, хозирги ген директор шамиль газизов хам узбек халкига ухшаган туркийзабон миллатдан
&
Diyorbek Abdumannopov
04/08/2020 18:59
Spartak bunday qilmasa kerak chunkiOstonni bundesligaga 5mlnga sotsayam oziga atiga1mln qoladi agar Oston yana 1yil spartakda oynasa bemalol 10 mlndan oshigiga ketadi
Н. М.
04/08/2020 10:19
Олибсотарларни саватчасидайканда бу бола