Аҳмедовнинг устози фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

"Эвертон" клуби яқиндагина “Арсенал”дан истеъфога чиқарилган мутахассис Унаи Эмерининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда томонлар аллақачон норасмий учрашув ҳам ўтказишган. Эмерининг ўзи ҳам Англияда қолишга қарши эмас, аммо, шу билан бирга у Италия ва Испания клубларидан бўлаётган таклифларни ҳам кўриб чиқмоқчи.

"Эвертон" раҳбарияти шунингдек ушбу лавозимга “Наполи” устози Карло Анчелотти ҳамда "Шанхай СИПГ" бош мураббийи Витор Перейра номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Марку Силва “Эвертон” бош мураббийи лавозимидан озод этилган эди.