Аҳмедовнинг жамоадоши Каталония клубига ўтмайдиган бўлди

Каталониянинг "Эспаньол" клуби "Шанхай СИПГ" ҳужумчиси Халкни сотиб олишни режалаштирмаяпти.

"Бундай футболчилар бизнинг жамоамизга мос келмайди", - дейди "Эспаньол" директори Руфете.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Эспаньол” Халкни мавсум якунигача ижарага олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Халк жорий мавсум 33 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Эспаньол” эса 18 та турдан сўнг Ла Лигада 10 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)