Аҳмедовнинг жамоадоши фаолиятини Каталония клубида давом эттириши мумкин

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан бирга “Шанхай СИПГ” клубида тўп сураётган ҳужумчи Халк яна Европага қайтиши мумкин.

Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли бразилиялик футболчига “Эспаньол”дан қизиқишлар пайдо бўлган. Айтиш керакки, Каталония клубининг хўжайини бўлган хитойлик Чэнь Яньшэн “Шанхай СИПГ” клуби билан яхши муносабатда. Шу боис у шанхайликлардан Халкни мавсум якунигача ижарага олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Эспаньол” бугун бош мураббийи Пабло Мачинни истеъфога чиқарган эди. Улар айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 10 очко билан сўнгг 20-ўринда боришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)