Аҳмедовнинг бразилиялик жамоадоши яна Европага қайтиши мумкин

Айни дамда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан бирга "Шанхай СИПГ" жамоасида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Халк яна Европага қайтиши мумкин.

O Jogo нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи "Порту"га қайтиши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки,  Халк ушбу жамоа сафида 2008-2012 йилларда тўп сурган.

Маълумот учун, Халкнинг "Шанхай СИПГ" билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган. Transfermarkt сайти талқини бўйича унинг нархи 20 млн еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)