Агуэро нега айнан

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ёзда "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти мавсум якунлангач эркин агентга айланадиган 32 ёшли аргентиналик футболчи билан шартнома имзолаш масаласи устида иш олиб бормоқда. Агуэро билан 2 йиллик шартнома имзоланади.

Агуеро ёзда "Манчестер Сити"дан кетишини аллақачон эълон қилди. У “шаҳарликлар” сафида 10 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Ҳозирда Серхиога харидор бўлаётган жамоалар кўп. Аммо улар орасида “Барселона” фаворит бўлиши мумкин. Чунки каталонияликлар сафида Агуэронинг яқин дўсти Лионель Месси тўп суради ва ушбу омил унинг “Камп Ноу”га кўчиб ўтишига туртки бўлиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар