АГМК ва

Coca Cola Суперлига 11-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси Олмалиқда АГМК клуби меҳмони бўлади.

Мазкур рақиблар шу кунга қадар миллий чемпионатларимизда 22 марта куч синашишган. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 10 марта, наманганликлар эса 7 марта зафар қучишган. Бешта учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 32:31, АГМК фойдасига.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, олий лигадаги қарама-қаршиликка 2008 йилда асос солинган. Ўша йили Наманганда ўтказилган дастлабки учрашувда “лочинлар” 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Олмалиқдаги жавоб ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекишганди – 1:1.

Олмалиқда ўтказилган 11та баҳснинг еттитасида мезбонлар ғалаба нашидасини суришган бўлса, "Навбаҳор" жамоаси 3 марта зафар қучган. Битта учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 19:15, АГМК фойдасига.

Жамоаларнинг ўзаро барча ўйинлари натижалари:                               

2008 йил

“Навбаҳор” - ОТМК - 2:0 (1:0)

Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (25), Д.Ҳожиев (85).

ОТМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)

Голлар: Ш.Муллажонов (66) - Ш.Шарипов (10).

2009 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:0

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:0 (1:0)

Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

2010 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (0:0)

Голлар: И.Эргашев (64), М.Мамазулумов (85) - Ғ.Жўраев (51).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)

Гол: Н.Отақўзиев (68).

2011 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)

Гол: З.Пиримов (80).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 0:3 (0:1)

Голлар: А.Султонов (42,67), А.Абдуллаев (88).

2012 йил

Олмалиқ – Навбаҳор - 1:0 (1:0)

Гол: А.Востриков (7).

Навбаҳор – Олмалиқ - 3:1 (2:0)

Голлар: С.Ҳамидов (8,20), Ж.Ирисметов (60) - С.Бердиев (74).

2013 йил

Олмалиқ – Навбаҳор - 3:4 (1:1)

Голлар: Ш.Эркинов (6), Д.Туропов (52), Е.Гоголь (81) - А.Баҳриддинов (28,54), Р.Аҳмедов (67,70).

Навбаҳор – Олмалиқ - 1:3 (1:3)

Голлар:  С.Ҳамидов (5) - О.Жўрабоев (23), С.Шоаҳмедов (32,35).

2014 йил

Навбаҳор – Олмалиқ - 3:1 (2:1)

Гол: Б.Ёқубов (36), Ш.Эркинов (39,63) - Ш.Ҳакимов (28).

Олмалиқ – Навбаҳор - 3:1 (1:1)

Голлар: А.Исроилов (6),С.Шоаҳмедов (52,83) - Ш.Эркинов (31).

2015 йил

Навбаҳор – Олмалиқ - 2:2 (1:1)

Гол: Ш.Эркинов (38,68) -  Ш.Саломов, (45+2), А.Омонов (59).

Олмалиқ – Навбаҳор - 2:1 (1:0)

Голлар: С.Қуттибоев (5,65) - Д.Жабборов (69).

2016 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (2:0)

Голлар: А.Омонов (4), Ф.Тожиев (22) - А.Ражабов (71).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:3 (0:2)

Голлар: А.Абдуллаев (47), И.Исоқжонов (49), А.Маҳмудов (72) - Х.Мухторов (7), М.Исаев (28), А.Аманов (50).

2017 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)

Голлар: С.Рихсибоев (13), И.Йелич (89) – О.Ўрунов (90).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” – 1:1 (0:0)

Голлар: Н.Йованович (83) – Ш.Муллажонов (90+2).

2018 йил

АГМК – “Навбаҳор” – 1:2 (0:0)

Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).

“Навбаҳор” – АГМК – 1:0 (1:0)

Гол: Д.Станоевич (15).

Минбар

Барча блоглар