АГМК назорат ўйини ўтказди. Эртага яна бир учрашув бор

Суперлига рестартига тараддуд кўраётган АГМК жамоаси жисмоний ҳолатни маромга келтириш баробарида ўйин амалиётига эга бўлиш учун бугун Про-лига иштирокчиси "Рубин"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди.

Учрашувда жами 9 та гол, бир четлатиш ва иккита пенальти бўлди. Эътиборлиси, ҳар иккала пенальти олмақликликлар дарвозаси томон белгиланди ва четлатиш ҳам айнан АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошев билан рўй берди.

Дастлабки бўлимда "кончилар" рақиб дарвозасига учта гол урган бўлса, танаффусдан кейин яна 4 маротаба дарвоза тўрига тўп киритилди. "Рубин" эса бир маротаба пенальтидан гол урган, иккинчиси ўйин пайти рўй берди. Биринчи таймда АГМК дарвозасини қўриқлаган Роман Абдулов пенальтини қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда рақиб жамоа Валижон Раҳимов қўриқлаган дарвозани "нуқта"дан ишғол этди.

Олмалиқликларнинг голларига тўрт нафар футболчи муаллифлик қилди. Мате Ватсадзе хет-трик қайд этган бўлса, Шаҳзод Нурматов дублга эришди, яна биттадан голга Арслонмират Аманов ва Эркин Байдуллаев муаллифлик қилди.

Назорат ўйини

5 июнь, жума

АГМК - "Рубин" 7:2

Голлар: Мате Ватсадзе (3та), Шаҳзод Нурматов (2та), Арслонмират Аманов, Эркин Байдуллаев

АГМК — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Шаҳзод Нурматов - Арслонмират Аманов, Мате Ватсадзе, Ҳожимат Эркинов.
Захирадан майдонга тушган футболчилар: Валижон Раҳимов, Сайдулло Тошпўлатов.
Четлатиш: Бобур Йўлдошев.

Миржалол Қосимов шогирдлари эртага "Локомотив"га қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)