АГМК 35 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди

Олмалиқлик мухлислар ёқимтойи, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳужумчилардан бири, АГМК сафида барча - 5 мусобақада (Суперлига, Ўзбекистон кубоги, Лига Кубоги, ОЧЛ, Суперкубок) гол урган ягона футболчи - Зафар Полвонов янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тажрибали голеадор ҳужумчи Зафар Полвонов клуб билан ўртадаги битимни 2021 йил якунига қадар узайтирди. 35 ёшли футболчи АГМКда саккизинчи мавсумни ўтказишга тайёр.

Зафар Полвонов АГМК сафида 164 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 56 маротаба гол урган.

Тажрибали ҳужумчи бутун фаолияти давомида 353 учрашувда иштирок этган ва 106 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)