АГМК - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!

Ҳозиргина АГМК ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган беллашув 2:1 ҳисобида АГМКнинг ғалабаси билан якунланди. Олмалиқ жамоаси сафида Ҳусниддин Нишонов (7) ва Даврон Чориев (9) гол урган бўлса, “темирйўлчилар”нинг ягона голига Мирзоҳид Хайдархўжаев (34) муаллифлик қилди.

Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги

АГМК – “Локомотив” 2:1

Голлар: Ҳусниддин Нишонов (7), Даврон Чориев (9) — Мирзоҳид Хайдархўжаев (34)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)