Агентлар Жоковичга Британия фуқаролигини қабул қилишни таклиф этди

Дунёнинг энг кучли теннисчиларидан бири Новак Жокович ўсмирлик вақтида ўз фуқаролигини ўзгартириш таклифини олгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Отам тўрт ёшимда теннисга қизиқишимни сезди ва менга янги ракетка олиб берди. Уйимиз олдидаги кортда мазкур спорт билан шуғуллана бошладим. Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда юқори натижа кўрсата бошлаганимни теннис агентлари пайқаб қолди.

Улар менига Британия фуқаролигини қабул қилишимни таклиф этди. Бу бизнинг муаммоларни ҳал этишда катта ёрдам бериши тайн эди. Аммо биз бу таклифни рад этдик", – дейди Н.Жокович.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)