Афсус! Эдил Есенгулов "MPL 6" турнирида жанг қила олмайди

  • 6 июль, 14:46
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 9 июль куни Muradov_Professional_Liga 6 турнири ташкил этилади. Мазкур жанг оқшомининг асосий тўқнашуви ярим ўрта вазн (77,1кг)  тоифасида ўзига хос элиминатор баҳси бўлиб, унда Қирғизистон вакили Эдил Есенгулов ҳамда россиялик жангчи Ҳамзат Чапанов бахс юритишди керак эди. 

Бироқ, Эдил Есенгулов машғулотлар жараёнида жароҳат орттириб олганлиги сабабли бу жанг бекор бўлди. 

Маълумот учун, ҳар икки жангчи сўнги баҳсида Ўзбекистон вакилларини мағлуб этганди. Жумладан, Есенгулов Шоҳасан Мирзаматовдан очколар ҳисобида устун келган бўлса, Чапанов Мироншоҳ Жафаровни "сабмишен" эвазига мағлуб қилганди.

Энди шундай савол туғилади, Есенгуловни ўрнини қайси ўзбекистонлик жангчи эгаллаши мумкин? Баҳромжон Машрабов варианти борку, лекин бу юртдошимиз АҚШдаги Бутунжаҳон ўйинларида жиу-житсу бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилиши туфайли, катта эҳтимол билан бу номзод четга сурилади. 

Яна ким -77 кг вазн тоифасида Чапановга жиддий рақиб бўлиши мумкин? Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!