Адриан Маннарино Моквада порламоқда

Франциялик теннисчи Адриан Маннарино ва қозоғистонлик Михаил Кукушкин Россия пойтахти Москва шаҳрида ўзаро рақобатлашди.

Улар ўртасидаги мазкур учрашув Кремль кубогининг иккинчи даврасидан ўрин олди. Ушбу учрашувда Адриан рақибини 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Маннарино турнирнинг чорак финал босқичида чехиялик Лукаш Росол, ёки сербиялик Душан Лайович билан куч синашадиган бўлди.