Абрамович адашмади

Роман Абрамович ўтган ёз янги футболчилар сотиб олиш учун “Челси”га 250 млн евро ажратди ва адашмади. Янги футболчилар “Челси”га ўз тарихидаги икккинчи ЕЧЛ кубогини келтирди.

2020 йилнинг ёзида "Челси" Кай Хаверц, Тимо Вернер, Бен Чилуэлл, Эдуар Менди, Ҳаким Зиеш ва Тьяго Силва учун 250 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. Улар орасида фақатгина Тьяго Силва эркин агент сифатида келиб қўшилди, аммо катта маош эвазига. Мавсум бошида янги футболчилар кутилган ўйинни намойиш қила олишмади, бироқ Томас Тухель келгач, улар тўлиқ таркибда порлади. Улар “Челси”ни "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди.

Все трансферы «Челси» лета-2020: Хаверц, Вернер, Силва, Зиеш, Чилуэлл - Чемпионат

2020 йилнинг 5 октябрь куни, яъни ёзги трансфер ойнаси ёпилгач, "Челси" мухлислари олдида муҳим савол пайдо бўлди - Роман Абрамовичнинг катта харажатлари жамоани яна Европа элитасига қайтиши учун етарли бўладими? Россиялик ишбилармон 250 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига янги футболчилар сотиб олишга рухсат берди. Кўриб турганингиздек, мавсум охирига келиб, "Челси" мухлисларининг умидлари рўёбга чиқди.

Чемпионлар лигасининг иккинчи ярим финали доирасида "Стэмфорд Бриж"да "Реал" устидан қозонилган ишончли ғалаба ва 2012 йилдан буён биринчи марта мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувига йўлланмани қўлга киритиш бу фикримизга жуда яхши тасдиқ. Шу куни ёзда сотиб олинган олти янги футболчидан бештаси ўйинни асосий таркибда бошлади - Кай Хаверц, Тимо Вернер, Бен Чилуэлл, Тьяго Силва ва Эдуар Менди. Яна бир янги футболчи Ҳаким Зиеш эса захирадан ўйинга қўшилди.

Челси» вышел в 1/4 финала «Лиги Чемпионов» - 18 Марта 2021 - Главная новость - ФК Челси | Русскоязычный сайт | Chelsea FC

Хаверц ва Вернер "Челси"нинг биринчи голини ташкил этди ва бутун ўйин давомида "Реал" ҳимоясига босим қилди. Натижада, мадридликлар қўпол хатоларга йўл қўя бошлади ва рақиб ҳужум ташкил этиши учун майдонда бўшлиқ ҳосил бўлди. Чилуэлл Винисиусга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Англиялик футболчи яккама-якка вазиятларда агрессив тарзда ҳимояланди ва позицион ўйинда тўпсиз қолган бразилияликнинг камчиликларидан унумли фойдаланди. Тажрибали Силва ўйин давомида хотиржам ҳаракат қилди. Менди эса Карим Бенземанинг иккита энг хавфли зарбасини қайтарди.

Абрамович ва "Челси"нинг селекция бўлими ҳақиқатдан тўғри қарорлар қабул қилганини бундан ортиқ исботлаш қийин. Ҳеч қайси клуб бунга тайёр бўлмаган бир пайтда “аристократлар” янги футболчилар сотиб олишга катта маблағ йўналтирди. "Челси" раҳбарияти жамоа таркибини нафақат ҳозирги пайт, балки узоқ муддатли истиқбол учун ҳам бирдек кучайтиришни хоҳлади. Икки кубок финали ва унда ҳаракат қилган асосий ижрочиларнинг ёш эканлиги иккала мақсад ҳам бажарилганлигини кўрсатади.

Манчестер Сити» — «Челси» — 0:1 — обзор матча, видео голов, финал Лиги чемпионов, 29 мая 2021 - Чемпионат

29 май куни “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси финал баҳсида ҳам ўтган ёз сотиб олинган аксарият футболчилар “Челси”нинг асосий таркибидан жой олди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. “Челси”га ғалаба келтирган ягона голни Кай Хаверц киритгани ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Энди “Челси” мухлислари кейинги трансфер ойнасида клубнинг сарфлайдиган пуллари албатта ўз самарасини беришига ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию