Абрамов шогирдларини кутиб турган Сингапур терма жамоаси ҳақида

ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Сингапур - Ўзбекистон баҳси 15 октярбь куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув олдидан рақибларимиз ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Сингапур терма жамоаси ҳар икки йилда бир маротаба бўлиб ўтадиган, шарқий Осиёнинг суб-қитъа чемпионлигини аниқлайдиган AFF Championship мусобақасида 4 маротаба, 1998, 2004–05, 2007 ва 2012 йилларда чемпион бўлган. Бу, ушбу мамлакатнинг қўлга киритган энг юқори натижасидур.

2007 йилги Осиё Кубоги ғолиби бўлган Ироқ терма жамоаси мусобақа давомида ва ушбу турнирнинг саралаш босқичларида Сингапурдан бошқа ҳеч кимга мағлуб бўлмади. Сингапур Хитой терма жамоасига қарши 2006 йили 0:0 ва 2009 йили 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган. 2008 йилнинг март ойида Австралия терма жамоаси ҳам Сингапурни мағлуб этишни уддасидан чиқа олмаган ва беллашув 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунига етган.

2007 йилнинг январь ойида AFF Championship мусобақасидан ўрин олган Лаосга қарши учрашувда сингапурликлар 11:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихидаги энг йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритган. Терма жамоа ҳужумчиси Моҳд Ноҳ Алам Шох баҳсда ўз ҳисобига 7 та гол ёзиб қўйгани ҳам эътиборга лойиқ.

ФИФА рейтингида 157-ўринни эгаллаб турган Сингапур терма жамоасининг ушбу рўйхатда энг юқори ўрни 1993 йилнинг август ойида бўлган. Ўшанда сингапурликлар 73-поғонадан жой олишган. 2017 йилнинг октябрида эса 173-ўринда қайд этилган Сингапур ўз тарихидаги энг қуйи поғонадан жой эгаллаган.

2005 йили Осиё Футбол Конфедерацияси "Mover of the year" совринини Сингапур мамлакатига топширган.

Сингапурнинг халқаро майдонлардаги энг асосий рақиблари Малайзия ва Индонезия терма жамоалари саналади. Ушбу икки мамлакатга қарши кечган ҳар қандай учрашув катта қизиқишлар билан томоша қилинган.

Бир неча йиллар давомида сингапурликлар легионерларни маҳаллийлаштириш йўли орқали таркибни кучайтиришди. Масалан, англиялик Даниель Бернетт, хитойлик Кю Ли ва Шу Жияи ҳамда Югославиядан Фаҳриддин Мустафич каби футболчилар Сингапур шаъни учун тўп суришади.

ЖЧ-2022 саралашида гуруҳимиздан ўрин олган Сингапур терма жамоаси дастлабки турда Яман термасини ўз уйида қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи турда эса Ўзбекистонни мағлуб эта олган Фаластинни қабул қилган сингапурликлар 6 мингдан зиёд мухлис қаршисида рақибларини 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Терма жамоамизга қарши ўйин олдидан Саудияга сафар қилган Сингапур ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та тўп олиб чиқди.

Терма жамоанинг техник директори австралиялик Жой Палацидес бўлса, япониялик Татсума Йошида бош мураббийлик қилади. Ёрдамчи мураббий, дарвозабонлар мураббийи, менеджер ва бошқа лавозимларда фақатгина маҳаллий мутахассислар ишлаб келишмоқда.

2013-2016 йиллар давомида терма жамоани германиялик машхур мутахассис Бернд Штанге бошқарган.

Ҳозирда, Татсума Йошида қўл остидаги терма жамоа япониялик бошқарувида 5 та учрашув ўтказишга улгурди ва 2 та ғалаба, 2 та дуранг ҳамда 1 та мағлубиятни тарихга битиб қўйишди.

Ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, терма жамоамиз Сингапурга қарши 2008 йилда 2 маротаба тўқнаш келишган. Ўшанда ҳам, жаҳон чемпионати саралаш йўлида бир гуруҳдан жой олганмиз.

Аввалига, 2 июнь куни Сингапур мезбонлик қилган баҳсда вакилларимиз 3:7 ҳисобида ғалабани қўлга киритишган. Терма жамоамизнинг голларига Сервер Жепаров 2 та, Виталий Денисов, Виктор Карпенко, Максим Шацких, Тимур Кападзе ва Азиз Ибрагимов муаллифлик қилишган. Орадан 5 кун ўтиб, Тошкентда кечган беллашувда Александр Гейнрих томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилган.

Сингапур футбол Ассоцияцияси

Лақаби: "Шерлар"

Конфедерация: ОФК

Бош мураббий: Татсума Йошида

Сардор: Ҳаррис Ҳарун

Энг кўп ўйин ўтказган: Даниель Бернетт (145)

Энг кўп гол урган: Аҳмад Фанди (55)

Уй стадиони: "Жалан Бесар Миллий стадиони"

ФИФА рейтингидаги ўрни: 157 (2019 йил сентябрь)

ФИФА рейтингидаги энг юқори ўрни: 73 (1993 август)

ФИФА рейтингидаги энг паст ўрни: 173 (2017 октябрь)

Илк расмий ўйини: Сингапур 1:0 Хитой Республикаси (1948 22 май)

Энг йирик ғалабаси: Сингапур 11:0 Лаос (2007 15 январь)

Энг йирик мағлубияти: Мьянма 9:0 Сингапур (1969 9 ноябрь)

Осиё Кубогидаги иштироки – бир марта (1984)

Энг яхши натижаси - гуруҳ босқичи (1984).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
14/10/2019 23:50
Singapurga yana 7 ta gol ura olisharmikan
Nuriddinov Jakhangir
14/10/2019 17:24
Xudo xoxlasa galaba qozonamiz