Абдулманап Нурмагомедов:

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Aбдулманап Нурмагомедов "Бургут"нинг навбатдаги жанги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Хабибнинг кейинги жанги қачон бўлади? Биз буни UFC билан аллақачон муҳокама қилганмиз. Бу март-апрель ойида бўлиб ўтади. Фергюсон унинг рақиби бўлиши керак деб ўйлайман. Мазкур тўқнашув UFC тарихидаги энг катта жанг бўлади. Бунинг сабабини тушунтириб бераман. Чунки, ҳар икки жангчининг фаолиятида кетма-кет ғалабалар серияси мавжуд. Ҳар иккала томонда ҳам, UFCда ўн иккитадан ғалаба бор. Умуман олганда Хабибни мағлубиятсиз йигирма саккизтаси бор. Шунинг учун, UFC ҳам бу катта жанглардан бири бўлишига ишонади. Ўйлашимча, бизда тайёргарлик кўриш учун вақт етарли. Аслида, биз Россияда жанг бўлишини истардик”, - деди Aбдулманап Нурмагомедов “Youtube-канал Fight Nights Global” га.