Абдулло Тангриевга Рио Олимпиадаси медали тақдим қилиниши мумкин
Ads

Супер оғир вазн тоифасида Рио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакилимиз Абдулло Тангриев ҳам Рио Олимпиадаси совриндорлари қаторига қўшилиши мумкин. Гап шундаки, мусобақада +100 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган бразилиялик дзюдочи Рафаэль Сильванинг қонтаҳлилидан таъқиқланган препарат чиққан. 

Маълумотларга кўра, Сильвадан Рио Олимпиадасидан аввал ўтказилган Пан-Америка турнирида олинган таҳлил ижобий натижа кўрсатган. Агар бу қайта ўтказиладиган текширувда ҳам бу таҳлил ижобий чиқса ва Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам таҳлилни тасдиқласа, дзюдочи Рио Олимпиадасидаги медалидан мосуво бўлиши ҳам мумкин.

28654371950_59820b4fd9_b

Бордию шундай ҳолат юз берса, унинг бронза медали ҳамюртимиз Абдулло Тангриевга тақдим этилади. Эслатиб ўтамиз, Тангриев Рио Олимпиадасининг бронза медали учун кечган беллашувида ушбу спортчига имкониятни бой берган эди.