Абдихолиқов “Рух” тарихидаги энг қиммат футболчи бўлди ёхуд Шацких клуб раҳбарларига нега қўнғироқ қилди?

МДҲ мамлакатлари футбол бозорида ўзбекистонлик чарм тўп усталарига талаб ошиб бораётгани эътиборга молик. Айниқса, Элдор Шомуродовнинг Россия премьер-лигасидан кучли бешлик чемпионатлари орасида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турувчи А Серияга йўл олгани ва Италияда ўзини кўрсатаётгани хориж клублари, чет эллик скаутлар эътиборини ўзбек футболига қаратди.

Ўтган мавсумдан сўнг, қатор футболчиларимиз Осиё мамлакатларидан ташқари УЕФА таркибига кирувчи Қозоғистон, Польша, Беларусь ва Украина клублари билан шартнома имзолагани бунга далил бўла олади.

Суперлигамизда “Насаф” шарафини муносиб ҳимоя қилган мамлакатимизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири Бобир Абдихолиқов  Украина премьер-лигаси аъзоси бўлган “Рух” жамоаси билан яқиндагина битим тузгани расман эълон қилинди.  

bobur-abdikholikov-nasaf-1613814945-57046

Ўзбек легионери гарчи янги клубига эркин агент сифатида бепул қўшилган бўлса-да, жамоа тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланди. Трансферларга ихтисослашган transfermarkt портали ҳамюртимизни 900 минг еврога баҳолаган.

Аслида “Рух”нинг умумий трансфер қиймати 7 миллион еврога баҳоланган. Бу сумманинг қарийб еттидан бири Бобирга тўғри келмоқда. Унгача

энг қиммат футболчи бўлиб турган Микола Кухаревичнинг нархи 500 минг евро эди.

“Рух” спорт директори Владимир Лапицкий Бобир Абдухолиқов трансфери бўйича қўшимча маълумотларни эълон қилди.

- Аввало, Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси эканини таъкидлаш лозим. Бу футболчи 23 ёш бўлишига қарамасдан, ўз мамлакатида ва ундан ташқари ном қозониб улгурган. У яхши савиядаги ҳужумчи. Тез орада Украина чемпионатида ҳам ўзини кўрсатишига умид қиламиз.

Клубда бу трансфер бўйича ҳамма иш олиб борди. Селекция бўлимига катта раҳмат. Бобир жамоамизга келиши учун улар жуда кўп меҳнат қилди. Биз бу футболчини сентабрь ойидан бери кузатаётган эдик. Ўзбекистонлик иқтидор эгасини ўз сафида кўришни истаган кўп жамоалар билан рақобатлашишга тўғри келди. Бобир “Рух”ни танлаганидан мамнунмиз. Унинг мослашиш жараёни тезроқ ўтиши учун барча шароитларни яратиб берамиз.

Клуб президенти, бош директори ва менга шахсан Максим Шацких қўнғироқ қилди. У ўзбек футболининг ҳақиқий афсонаси. Максим бизга Бобир Абдихолиқов бўйича яхши тавсияларни берди. Бобир илк бор хорижга чиқаётганини инобатга олиб, унга ёрдам беришимизни тайинлади. Ҳар бир легионерга биринчи хорижий чемпионатга мослашиш муҳим аҳамият касб этади. Абдихолиқов учун Максим Шацких тимсолида катта тажрибага эга маслаҳатчи бор. Бобир рекордларни янгилашда Шацкихдан ўрнак олиши керак, - деди Владимир Лапицкий.

Бобир Абдихолиқов львовликлар билан уч йиллик шартнома имзолади. Ўзаро келишувга кўра, битимни яна бир йил узайтириш имконияти бор. Ўзбек легионери Украинадаги фаолияти орқали  Европанинг кучли чемпионатларига ўтиш ниятида эканини маълум қилди. Ҳужумчимиз янги жамоасида Украина чемпионатида энг кўп гол урган ҳужумчи Шацкихнинг 16-рақамини олди.

238a549c_1485_48f1_9ad5_eb5c0fd8

Ўз навбатида, Максим Шацких фаолияти давомида олти карра Украина чемпиони, икки марта чемпионат тўпурари бўлган. Украинада тўпурар легионерлар Максим Шацких клубига киритилади. Бобирнинг ҳам ўз ҳамюрти номидаги клубга тезроқ аъзо бўлишини тилаб қоламиз.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
23/02/2021 10:20
Бобур сенга омад факат аник зарба ва гол тилаб коламиз Хархил палакатдан оллохни узи асрасин Сени янги жамонгда Насафни обрусини тушурма факат олга ОМАДОМАДОМАД ГОЛГОЛГОЛ

Минбар

Барча блоглар