А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси

"Манчестер Юнайтед" клуби "Аталанта"нинг аргентиналик ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, “қизил иблислар” 23 ёшли футболчини шу ёзда сотиб олмоқчи ва бунинг учун бергамоликларга 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Қайд этиш лозимки, Ромеро якунланган 2020/2021 йилги мавсумда А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилган эди.

Кристиан Ромеро ўтган мавсум "Аталанта" сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 3 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию