А Серия УЕФАнинг режаларини бузиб ташлаши мумкин

Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина А Сериянинг жорий мавсуми июль-август ойларида якунланиши мумкинлигини инкор этмади.

Мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ оғир эпидемиологик вазият УЕФА тахмин қилганидек 30 июнга қадар якунлашга имкон бермаслиги мумкин. Шу боис Гравина Италия чемпионати белгиланган муддатда якунланмаслиги ва УЕФА бу борада уларни истисно қилиши мумкинлигин тан олди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда А Серия якунланишига яна 12 та тур бор. Ўтган 26 та турдан сўнг 63 очко тўплаган “Ювентус” чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)