А Про-лига. 13-тур ўйинларининг бошланиш вақти,

28 июль куни А Про-лигада танаффусдан кейинги тур ўйинлари старт олади.

ПФЛ расмий сайтининг хабар беришича 13-тур доирасида шу куни аввалдан белгилангани каби тўрт эмас, балки учта беллашув ўтказилади. Қуйида ўйинларнинг ўтиш вақти кўрсатиб ўтилган:

28 июль, якшанба

17:30 ИСТИҚЛОЛ — ОҚ-ТЕПА

18:45 ХОРАЗМ — ШЎРТАН

19:15 МАШЪАЛ — ИФТИХОР

12 август, душанба

18:00 ШЕРДОР — НЕФТЧИ

“Шердор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги беллашув ҳар икки клуб сафида умумий 10 га яқин асосий таркиб футболчилари давлат тест имтиҳонларида иштирок этаётгани сабаб, 12 август санасига кўчирилди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тест синовларида жамоа футболчиларига муваффақият тилайди.