Ёшларимиз жаҳон чемпионатида биринчи бўлишди!
Ads

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги II жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Эътиборлиси, ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам иштирок этишди ва юртимизга медаллар шодаси билан қайтадиган бўлишди. Бу ҳақда minsport.uz сайти хабар бермоқда. 

Ҳамюртларимиз рапид йўналишидаги баҳсларда иккита олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), иккита кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса учта олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда иккита кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритишди.

photo_2018-06-25_18-52-08

Жами тўққизта медалга эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни россиялик шахматчилар банд этган бўлишса, кучли учликка украиналик спортчилар якун ясашди.

photo_2018-06-25_18-52-15

Ушбу зафар билан Ўзбекистон шахмат федерацияси, терма жамоамиз мураббийлар штаби, ғолиб спортчиларимиз ва уларнинг ота-оналарини муборакбод этамиз. 

photo_2018-06-25_18-52-16

photo_2018-06-25_18-52-18

photo_2018-06-25_18-52-19

photo_2018-06-25_18-51-37

Минбар

Барча блоглар