Ёмғирли пойга Довициозонинг ғалабаси билан якунланди
Ads

Испаниянинг Валенсия шаҳрида МотоГП бўйича навбатдаги Гран-при босқичи бўлиб ўтди. Бу галги пойганинг кучли ёмғир остида ўтгани кўплаб иштирокчиларга қийинчиликлар туғдирди. 

Шундай бўлса-да, илдамроқ ҳаракат қилган Андреа Довициозо барча рақибларини ортда қолдириб, марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. "Дукати" вакили энг яқин таъқибчиси Алекс Ринсни сал кам 3 сония тафовут билан ортда қолдиришга эришди. Кучли 10лик қуйидагича кўриниш олди: 

MotoGP, Испания. 

1. Андреа Довициозо («Дукати») – 24:03.408
2. Алекс Ринс («Сузуки») +2,750
3. Пол Эспаргаро («КТМ») +7,406
4. Микеле Пирро («Дукати») +8,647
5. Дани Педроса («Хонда») +13,351
6. Такааки Накагами («ЛЧР-Хонда») +32,288
7. Жоан Зарко («Тек 3-Ямаха») +32,806
8. Брэдли Смит («КТМ») +33,111
9. Штефан Брадль («ЛЧР-Хонда») +36,376
10. Хафиз Сяхрин («Тек-3-Ямаха») +37,198