Йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси бўлишга номзодларнинг қисқа рўйхати эълон қилинди

Халқаро енгил атлетика федерацияси бугун 2018 йилда эркаклар ўртасида "Йилнинг энг яхши спортчиси" унвонини қўлга киритишга муносиб бўлган атлетларнинг қисқартирилган рўйхатини эълон қилди. 

Унга кўра, бу рўйхатдан 5 спортчи ўрин олган бўлиб, йил давомида турли мусобақаларда яхши иштироки билан ном қозонган атлетлар якуний рўйхатда қолган. Улар қуйидагилар:

Кристиан Колемэн (АҚШ) – АҚШ, ёпиқ иншотларда 60 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатгани учун

Арманд Дуплантис (Швеция) – 20 ёшгача бўлган тоифада лангарчўпга таяниб сакраш бўйича жаҳон чемпиони ва айни йўналишда мавсмнинг энг яхши натижаси эгаси

Элиуд Кипчоге (Кения) –  марафон бўйича қатор мусобақалар ғолиби ва 1967 йилдан бери яхшиланмай келаётган натижани яхшилади

Кевин Майер (Франция) – етти кураш бўйича ёпиқ иншоотларда жаҳон чемпиони ва ўн кураш бўйича жаҳон рекордчиси

Абдураҳмон Самба (Қатар) – 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича 9 финалда ғалаба қозониб, сўнгги 26 йил ичидаги энг яхши натижани янгилади. 

Ғолиб номи 4 декабрь куни эълон қилинади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)