Хитой терма жамоасининг Ўзбекистон ва Қатарга қарши таркиби эълон қилинди

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Қатарга қарши 23 футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Италиялик мутахассис бўлажак ўйинларга атиги бир легионерни таклиф қилди. Энг кўп футболчи – 7 нафар ўйинчи “Гуанчжоу Эвергранд” клубидан чақирилди. Қуйида таркиб билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар: Зенг Ченг (“Гуанчжоу Эвергранд”), Ванг Далеи (“Шандонг Луненг”), Ян Жунлинг (“Шанхай СИПГ”);

Ҳимоячилар: Фенг Сьяотинг (“Гуанчжоу Эвергранд”), Жанг Линпенг (“Гуанчжоу Эвергранд”), Рен Ханг (“Хэбей”), Жианг Жипенг (“Гуанчжоу R&F”), Денг Ханвен (“Бейжинг Ренхе”), Гао Жуньи (“Хэбей”), Ванг Шенчао (“Шанхай СИПГ”), Ли Леи (“Бейжинг Гоань”);

Ярим ҳимоячилар: Женг Зи (“Гуанчжоу Эвергранд”), Жао Сьюри (“Тяньцзинь Цюаньцзянь”), Хао Жунмин (“Шандон Луненг”), Ю Ханчао (“Гуанчжоу Эвергранд”), Жанг Сизе (“Бейжинг Гоань”), Ванг Ёнгпер (“Тяньцзинь Цюаньцзянь”), Йин Хонгбо (“Хэбей”), Хе Чао (“Чанчун Ятаи”);

Ҳужумчилар: Гао Лин (“Гуанчжоу Эвергранд”), Жанг Юнинг (“Вердер”, Германия), Ву Леи (“Шанхай СИПГ”), Сиао Жи (“Гуанчжоу R&F”).

Аввалроқ Жанубий Корея терма жамоаси устози Шин Тэ Йонг Эрон ва Ўзбекистонга қарши  таркибни эълон қилганди. Шунингдек, миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам бўлажак ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхатини маълум қилган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасига рўбаро келади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.