Хайрият! Хитой – Ўзбекистон учрашуви “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этиладиган бўлди
Ads

 

Бироз аввал “Ўзбекистон 24” каналидаги хабарга асосланиб, ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган футбол бўйича Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув жонли эфирда намойиш этилиши сўроқ остида тургани ҳақида хабар берган эдик.

“Ҳозиргина олинган хабарларга кўра, “Спорт” телерадиоканали ўз дастурларига ўзгартириш киритди ва мазкур учрашув соат 16:45 дан бошлаб эфирга узатилади”, – дейилади “Ўзбекистон 24” хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко жамғарган ҳолда “А” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги икки ўйиндаги ғалаба жамоамизни тўғридан-тўғри мундиалга олиб чиқади.