Хабиб Нурмагомедов кейинги жангини ноябр ойида ўтказади
Ads

Менежери Али Абдуль-Азиз​ сўзларига кўра, россиялик UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов шу йилнинг ноябр ойида “Мэдисон-сквер-гарден”да ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Нурмагомедов 2018 йил 6 октябр куни UFC 229 турнирида Конор Макгрегор билан бўлган жангдан сўнг ташкил этган жанжал учун 9 ойга дисквалификация қилинган эди. Ўшанда россиялик ва ирландиялик жангчи жамоалари ўртасида муштлашув келиб чиққан. Хабиб жамоаси аъзолари Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов бир йиллик дисквалификация ва 25 000 доллар миқдорида жаримага тортилган.

Нурмагомедов Невада штати атлетик комиссияси жамоадошларини дисквалификация қилгани учун ортиқ ушбу ерда жанг қилмайди. Шунингдек, Хабиб уларнинг дисквалификациялари тугагунга қадар ҳам жанг қилмайди ва ноябр ойида “Мэдисон-сквер-гарден”да рингга чиқишни режалаштирган, – дея Абдуль-Азизнинг сўзларини келтиради журналист Ариель Хельвани ўзининг твиттер саҳифасида.

Минбар

Барча блоглар