Винисиус Жуниор

Мадриднинг "Реал" клуби ужумчиси Винисиус Жуниор кеча “Барселона”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.

Эътиборлиси, 18 ёшли бразилиялик футболчи шу тариқа “қироллик клуби” тарихида “Эл-класико”да майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Жуниор бу борада Гонсало Игуаин, Серхио Рамос ва Рафаэль Варанларни ортда қолдирди.