Хабарингиз бор, 9-10 феврал куни Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумида “Uzbek Tigers” жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Америка жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоамиз илк учрашувни сафарда ўтган мавсум финалчиси “Cuba Domadores” боксчиларига қарши ўтказади.

Мазкур жангларда 52, 60, 69, 81, +91 кг вазн тоифаларида ўзаро тўқнаш келишади. Асосий таркибдан эса Жасурбек Латипов, Шунқор Абдурасулов, Маҳмуд Гаипов, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов сингари маҳоратли боксчиларимиз ўрин олишган.

Шунингдек, мураббийлар штаби ушбу учрашув учун захира таркибига ҳам аниқлик киритган.

52 кг: Худойназар Файзов
60 кг: Шукуржон Раҳимов
69 кг: Фазлиддин Мелибоев
69 кг: Бобоусмон Ботуров
81 кг: Мадияр Саидраҳимов
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев
81 кг: Қозимбек Марданов
81 кг: Дилшод Рўзметов
+91 кг: Азиз Муллажонов

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда иккинчи жангни ҳам жамоамиз кубалик боксчиларга қарши ўтказади. Учрашув 23 феврал куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98