Усмон Тошев: Натижа қониқарли, аммо...

Хабарингиз бор бугун CAFA U-16 Championship турнирига якун ясалди. Мусобақанинг 3-турида Тожикистонга қарши майдонга тушган вакиллармиз 1:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев журналистлар саволларига жавоб қайтарди:

-Бугунги ўйиндадаги натижадан қониқдим, аммо ўйиндан ва футболчиларимизнинг ўзларини тутишларидан қониқмадим. Улар бугун ниҳоятда асабий ўйин кўрсатишди. Албатта бундай турнирлар айнан шундай ҳолатларга қарши тажриба тўплаш учун ҳам муҳим.

- Биз бугун иссиқда ўйнашни билган эдик, гарчи бугун бошқа стадионда тўп тепдик, йигитлар шунга қарамасдан яхши ўйин кўрсата олишди.