ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов бугун, 11 январь куни Фарғона вилояти футбол федерациясини ўрганиш учун Фарғонага ташриф буюради. Ташриф давомида вилоят ФФнинг фаолияти ўрганилади.

Шунингдек, “Олтин водий” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлаб олиб борилади. Бу ҳақда ЎФФ раҳбари қуйидаги фикрларни билдирди.

- Водийда 10 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Юз минглаб ёшларга юқори сифатдаги футбол тўгараклари керак. Водийга қилаётган катта ташрифимиз давомида бу ердаги муаммоларни чуқур ўрганган ҳолда, "Олтин водий" лойиҳаси асосида махсус дастурни ишлаб чиқамиз.

Истардимки, бу лойиҳани бутун водий қўллаб-қувватласа. Болалар футболи катта вақтни оладиган лойиҳа, лекин бу ишни бугун бошламасак, ҳар бир ўтаётган йил бизни бир йилга кечиктираверади. Бу лойиҳамизни махсулини 6-7 йил ичида кўрамиз, шунда Одил Аҳмедов каби футболчилардан бир неча нафари "Навбаҳор", "Андижон", "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" каби клубларда ўйнайдилар.

Водий лигаси эса, маҳаллий халқ учун катта совға бўлади деб ўйлайман. Шу йўл орқали Шаҳрихон ва Косонсой каби ҳудудларга яна катта футболни қайтарамиз. Футболга шинаванда халқ учун ишласак, терма жамоамиз учун ҳам яхши бўлади, - дейди ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98