UFC Хабиб ва Конорнинг жангидан қанча даромад топганини эълон қилди

UFC Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор иштирок этган UFC 229 турниридан қанча даромад топганини эълон қилди. Унга кўра, промоушен ушбу турнирда рекорд 86,4 миллион доллар фойда кўришган.

Мусобақани тўғридан тўғри кузатиб бориш учун Лас-Вегасга 20 минг мухлис ташриф буюрган. Чипталар сотишдан промоушен 17 миллион доллар даромад топган.

Айтиб ўтиш жоизки, турнир ташиллаштиришда UFC Невада штатига 3,7 миллион доллар инвестиция киритиб 414 иш жойи яратиб берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)