Хабарингиз бор бундан бир неча дақиқалар муқаддам Хитойда бўлиб ўтган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси финалда Виетнамни 2:1 ҳисобида таслим этиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга футболчиларимиз учун яратиб берилган имкониятлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Қуйида ушбу миннатдорчилик хатини тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барчамиз учун бирдек қадрли бўлган Юртбошимиз Шавкат Миромонович!

Бугун сизга ўзбекистонлик миллионлаб футбол мухлислари, мураббийлар, федерациямиз вакиллари ва албатта, Осиё майдонларида мардонавор тўп сурган терма жамоамиз аъзолари номидан мактуб битаётганимиздан бағоятда бахтиёрман.

Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистон спорти, хусусан футболимиз олдинга каттагина қадам ташлади деб бемалол айта оламиз! Ўтган йил якунида юз берган ўзгаришлар кўп ўтмай, ўзининг мевасини бера бошлади ва 23 ёшгача бўлган йигитларимиздан ташкил топган жамоамиз Осиё мамлакатларини ортда қолдириб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Бунда сизнинг фарзандларингиз, мамлакатнинг етук ўғлонлари футболи тараққий этган Хитой, Уммон, Япония, Жанубий Корея каби давлат термаларини мағлуб этиб, драматик руҳда кечган ўйинда Вьетнамни ҳам доғда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олишди.

Бир неча ой илгари Ўзбекистон яккакурашларда ўз ўрнига эга экани ҳақида айтиб, жамоавий спорт турларида ҳам ўсишимиз, олдинга қадам ташлашимиз зарурлигини куюниб гапиргандингиз. Ишонаманки, сизнинг бу сўзларингиз ўзбекистонлик барча спортчиларимизнинг онгига муҳрланиб, уларнинг юракларига қадар етиб борган. Биз буни футболчиларимиз мисолида кўриб турибмиз.

Сизнинг раҳбарлигингиз, ташаббусингиз ва албатта ғамхўрлигингиз остида меҳнат қилиш барчамиз учун бирдек шарафли. Умид қиламизки, янги йилдаги дебют ғалабамиз қолган футболчилар руҳиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, биз келажакда улкан ғалабаларни ҳали кўп нишонлаймиз. Барчаси учун катта раҳмат!

Ҳурмат билан, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98