Тошкент шаҳар спартакиадаси стартга чиқди (фото)

       Жорий йилнинг 1-18 ноябрь кунлари пойтахтимизда Тошкент шаҳар спартакиадаси бўлиб ўтади.

  Бу ҳақда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Мурсакулов мусобақа олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

  Тошкент шаҳрида ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда пойтахт  ёшлар терма жамоасини шакллантириш мақсадида бу хайрли ишга қўл урилди.

 Спортнинг 18 тури бўйича бўлиб ўтадиган шаҳар спартакиадасида 18 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Спартакиада 12 та спорт мажмуида ўтказилади. Мусобақаларда 2211 нафар спортчи-ёшларнинг иштироки кутилмоқда. Ғолиб ва совриндорлар 664 медаллар учун баҳс олиб боради.

Spartakiada (1)

Spartakiada (3)

Spartakiada (4)

Spartakiada (5)

Spartakiada (6)

Spartakiada (7)

 

Минбар

Барча блоглар