Тошкент мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Кеча Тошкентдаги «Golden Valley» меҳмонхонасида ушбу нуфузли мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Унда Осиё сузиш федерацияси Сув полоси бўйича техник қўмита аъзоси Кацуми Курода, Ўзбекистон сузиш федерацияси мутасаддилари, мураббийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Мусобақада қуйидаги терма жамоалар иштирок этишади:

Ўғил болалар:

1. Хитой
2. Жанубий Корея
3. Эрон
4. Қозоғистон
5. Ўзбекистон
6. Япония

Қизлар:

1. Хитой
2. Япония
3. Ўзбекистон
4. Қозоғистон

Демак, қуръа натижаларига кўра терма жамоаларнинг тартиб рақами шундай кўриниш олди. Мусобақа тақвимини бироздан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Минбар

Барча блоглар