Ads

  Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактабида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Тошкент кузи” турнири ниҳоясига етди.

  Ўз иқтидорлари ва рейтинг кўрсаткичларига кўра, “А” ва “Б” гуруҳларида дона сурган шахматчилар 9 кун давомида беллашдилар. “А” гуруҳида Қорақалпоғистонлик Раҳматжон Раҳимов 9 имкониятдан 8,5 очко жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилган Олмос Раҳматуллаев 2-ўринни эгаллади. У 7 очко жамғарди. 3-ўрин эса пойтахтлик Ҳадиятулло Мухамедовга насиб этди.

  14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар қатнашган “Б” гуруҳида 1-ўринни Акобир Жўраев (Қашқадарё, 7,5 очко) эгаллади. Кейинги ўринларни Жаҳонгир Комилов (Тошкент ш., 7,5 очко) ва Ҳабибуллоҳ Абдуллаев (Тошкент ш.,7 очко) банд этди.

  Ғолиб ва совриндорлар федерация томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Toshkent-kuzi (1)

Toshkent-kuzi (2)

Toshkent-kuzi (3)

Toshkent-kuzi (4)

Toshkent-kuzi (5)

Toshkent-kuzi (6)

Toshkent-kuzi (7)

Toshkent-kuzi (8)

Toshkent-kuzi (9)

 

 

Минбар

Барча блоглар