Тошкент денгизида ўтказилган мусобақа ниҳоясига етди

Тошкент денгизида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича В.Янченко, Б.Бондарев, И.Кайзер хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Уч кун давом этган мусобақада 187 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Бугун, мусобақанинг сўнгги кунида спортчилар 5000 метр масофага ўзаро беллашишди.

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Қизлар, К-1, яккалик:

1-ўрин – Арина Танатмышева
2-ўрин – Дарья Мишина
3-ўрин – Сабина Ашрафханова

Эркаклар, К-1, яккалик:

1-ўрин – Артур Том
2-ўрин – Антон Пекут
3-ўрин – Шерзод Ҳакимжонов

Эркаклар, С-1, яккалик:

1-ўрин – Сунатилло Инагамов
2-ўрин – Вадим Денисов
3-ўрин – Абдурахим Абдурашидов.

Манбаа: МОҚ расмий сайти.