Тожикистон терма жамоаси мураббийи: Бундай турнирларда 3 та ўзгариш камлик қилади

Хабарингиз бор бугун CAFA U-16 Championship турнирига якун ясалди. Мусобақанинг 3-турида Тожикистонга қарши майдонга тушган вакиллармиз 1:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Фузайлов журналистлар саволларига жавоб қайтарди:

-Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз бундай футбол ўйнашни учун ишламоқдамиз. Бу ёшдаги футболчиларда кўпроқ жисмоний тайёргарлик устида ишлаш фойдали бўлади. Ташкилотчилик аъло даражада, Ўзбекистон бундай мусобақалар ўтказиш бўйича профессионал мамлакат. Фақатгина майдондаги футболчи алмаштиришда 4 ёки бештагача ўзгариш қилишга рухсат бериш керак деб ўйлайман. Бундай ёшдаги футболчилар учун 3 та ўзгариш камлик қилади.

-Об-ҳаво ҳам жуда иссиқ, бунда жазирамада ўйнаш осон эмас албатта, аммо бизда сунъий қопламали майдонлар бор, унда тўп сурганда иссиқлик икки томондан таъсир қилади. Тошкентда эса табиий чимда анча салқин дея оламан, -дейди тожикистонлик мураббий.