Тезкор хабар! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтмоқда

Таниқли спорт журналисти Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, «Спорт», «Ўзбекистон футболи» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев “Футбол ТВ” ва “Узрепорт ТВ” телеканалида ҳамкорлик асосида фаолият олиб боради.

Бугун 22:30да бўладиган "Реал Мадрид" - "Райо Вальекано" учрашувини айнан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев SPORTS.uz сайтида ҳам муаллифлик кўрсатувига эга.