Тезкор хабар! “Бунёдкор” қуйи лигага тушириб юборилиши мумкин
Ads

Айни пайтда "Бунёдкор" клуби кун мавзуси бўлиб турибди. Жамоанинг кейинги тақдири бир муаммога айланиб турган бир вазиятда бошқа қарздорликлари ҳам чиқмоқда.

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида "Бунёдкор" клубидаги айни пайтдаги вазиятга тўхталиб ўтди.

- “Бунёдкор” футбол клуби айни вақтда бир неча фронтда кураш олиб боришига тўғри келяпти. Биринчидан, украиналик футболчи Сергей Симоненко масаласи ҳали ҳам осилиб ётибди. ФИФА 6 очко олиб ташлаш талабини қўйгани ҳали ҳеч нарса эмас, муаммо ҳал этилмаса, “Бунёдкор” қуйи лигага ҳам тушириб юборилади. Бу ишнинг “кашаси”га сабаб одам — “Бунёдкор”нинг ўша вақтдаги бош директори.

Бу ёқда Сергей Лушчан масаласи бор. Лушчан жамоани қабул қилиб олганида, “Бунёдкор” ҳеч қачон 2-ўриндан пастга тушмаган бўлган ва доимо Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини босиб ўтган. Лушчан эса клуб тарихидаги энг ёмон — 4-ўринни оляпти. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 1 та ҳам ўйинда юта олмай, шармандали натижа қайд этяпти. Бироқ негадир келаси мавсумда унинг маоши янада кўтариляпти (бу унинг пули, аралашмаймиз). Бироқ мана шу “каша” ҳам клубнинг ўша вақтдаги бош директоридан келиб чиқяпти.

Достон Ҳамдамов “Бунёдкор” билан 1 йиллик шартномаси бўлишига қарамай ва худди Акром Комилов, Рустам Ашурматов каби академия тарбияланувчиси бўлса-да, “Анжи” сафига ўтиб кетяпти. Шартномани мен назарда тутаётган одам имзолаган. Агентлар ўртага аралашиб, фойда кўряпти (катта эҳтимол билан). “Бунёдкор” эса йўқ, оғзини очиб қоляпти.

Ечим: Агар “Бунёдкор” Достон Ҳамдамов масаласини ўз томонига ҳал қилса (катта эҳтимол билан ҳал қилади), у ҳолда клуб энг камида 300 минг евро пул олади. ПФЛ мана шу суммани қарзлар учун йўналтиришни “Бунёдкор”дан талаб қилади. Демак, Сергей Лушчан ўз пулларини олади, - дея ёзмоқда Диёр Имомхўжаев.