Термага чақирилмаган Афонин кетма-кет 8 ўйинда 90 дақиқа тўп сурди
Ads

Кеча Россия Премьер-Лигасида 8-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Анжи” клуби ўз майдонида “Уфа”ни қабул қилди.

Ушбу баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Биз учун эътиборлиси, Самвел Бабаян томонидан ЖЧ-2018 саралаши доирасида олдинда турган Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳслар учун терма жамоага чақирилмаган Вадим Афонин бу сафар ҳам майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Қайд этиш жоиз, ортда қолган 8 та турнинг барчасида ҳамюртимиз 90 дақиқа тўп сурди.

Россия Премьер-Лигаси. 8-тур

Анжи – Уфа 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 18 Лескано.

Анжи – Будаков, Мусалов, Брызгалов, Армаш, Полуяхтов, Тетрашвили, Афонин, Данченко (Хубулов, 80), Долгов (Базелюк, 68), Маркелов (Яковлев, 57), Лескано.

Уфа – Беленов, Живоглядов, Табидзе (Абдулавов, 46), Аликин, Стоцкий, Ванек (Кротов, 75), Засеев, Пауревич, Йокич, Игбоун, Фатаи (Сысуев, 63).

Огоҳлантиришлар: Йокич (45), Маркелов (51), Сысуев (69), Лескано (90).

Минбар

Барча блоглар