Терма жамоамиз бугун Хитойга жўнаб кетади
Ads

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида яна иккита ўйин ўтказади.

Бугун 23 нафар футболчидан иборат Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз Хитой термасига қарши учрашувда майдонга тушиш учун Ухан шаҳрига жўнаб кетади. Ўйин 31 август куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, вакилларимиз 5 сентябр куни Тошкентда Жанубий Корея термасини қабул қилади. Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

 

Минбар

Барча блоглар